| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ЯРИМҚАСДДАН ҚИЛИНГАН ҚОТИЛЛИК
Одатда, ўлдирмайдиган нарса билан ўлдириш яримқасддан қилинган қотиллик ҳисобланади. Бунда қамчи, таёқ, кичкина тош, мушт, қўл ёки бошқа, кўпинча ўлдирмайдиган нарса билан ёмон кўрганидан ёки одоб бериш учун урадию, бироқ ошириб юборади. Ураётган нарсасига, кўпинча ўлдирадиган нарсани қўшмаганлиги учун бу қотиллик яримқасддан қотилликка киради. Чунки у ўлдиришни бўлмаса ҳам уришни мақсад қилган. У бехосдан қасд қилиш ҳам дейилади. Чунки унда қасдданлик ҳам, бехосданлик ҳам бор. Абу Ҳурайра ривоят қилади:
«اقْتَتَلَتِ امْرَأَتَانِ مِنْ هُذَيْلٍ, فَرَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى بِحَجَرٍ فَقَتَلَتْهَا وَمَا فِي بَطْنِهَا, فَقَضَى النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ دِيَةَ جَنِينِهَا عَبْدٌ أَوْ وَلِيدَةٌ, وَقَضَى بِدِيَةِ الْمَرْأَةِ عَلَى عَاقِلَتِهَا»
«Ҳузайллик икки аёл жанжаллашиб қолишди. Бири иккинчисига тош отиб, унинг ўзини ҳам, қорнидаги боласини ҳам ўлдириб қўйди. Пайғамбар с.а.в. ҳомиланинг хун ҳақини бир қул ёки бир чўри, деб ҳукм қилдилар. Аёлнинг хун ҳақини эса қотиланинг ота томонидан қариндошларига юкладилар». Қасддан ўлдирилганда эса хун ҳақи ота томонидаги қариндошларга юкланмайди.
Яримқасддан қилинган қотилликнинг жазоси
Яримқасддан қилинган қотилликнинг ҳукми жуда катта миқдордаги хун ҳақи бўлади. У юзта туя бўлиб, қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак. Аҳмад ва Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«عَقْلُ شِبْهِ الْعَمْدِ مُغَلَّظٌ مِثْلُ عَقْلِ الْعَمْدِ, وَلاَ يُقْتَلُ صَاحِبُهُ, وَذَلِكَ أَنْ يَنْزُوَ الشَّيْطَانُ بَيْنَ النَّاسِ, فَتَكُونُ دِمَاءٌ فِي غَيْرِ ضَغِينَةٍ, وَلاَ حَمْلِ سِلاَحٍ»
«Яримқасддан қилинган қотилликнинг хун ҳақи қасддан қилинган қотилликдагидек, жуда катта миқдорда бўлади, қотил эса ўлдирилмайди. Шайтон одамларнинг ўртасига тушиб, ҳеч бир адоват аралашмасдан, қурол кўтарилмасдан туриб, қон тўкилгани учун ҳам шундай бўлади». Бухорий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«أَلاَ إِنَّ قَتِيلَ الْخَطَإِ شِبْهِ الْعَمْدِ قَتِيلَ السَّوْطِ وَالْعَصَا فِيْهِ مِائَةٌ مِنَ الْإِبِلِ مِنْهَا أَرْبَعُونَ فِي بُطُونِهَا أَوْلاَدُهَا»
«Огоҳ бўлингларки, бехосдан, ярим қасддан қамчи ва таёқ билан ўлдирилганнинг хун ҳақи юзта туя бўлиб, улардан қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак».
112-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|